Муниса Ризаева – Айрилдинг
Нега келдинг ҳаётимга, айтгин ахир?
Хато қилиб қўйдимми бериб меҳр?
Мен адашдим севгида.
Севиб сени, кўзларим бўлдими кўр?
Қай гуноҳим учун бу пешонам шўр?
Билмадинг ҳеч севгимни.
Айрилдинг-у кетдинг, кетдинг, эй ёр,
Қолиб кетди айтилмаган дилда гапим зор.
Билар эдинг ахир, сенда эди кўнглим бор,
Вафо излаб кутар юрак, бўлиб умидвор. (х2)
Кўзларимни кетдинг йиғлатиб,
Кўрганимда севги мазасин тотиб.
Жуда арзонга бахтимни сотиб,
Ўзга билан топармисан бахт?
Майлику мени ташладинг кетдинг,
Ёлғон ила яна кимни ром этдинг?
Ким экан у, мендайин бир бахтсиз?
Билармикан асл юзингни, афсус?!
Айрилдинг-у кетдинг, кетдинг, эй ёр,
Қолиб кетди айтилмаган дилда гапим зор.
Билар эдинг ахир, сенда эди кўнглим бор,
Вафо излаб кутар юрак, бўлиб умидвор. (х2)
Поcмотреть все песни артиста
Другие альбомы исполнителя